Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

танилишидан эҳтиёт бўлиб айтилган, чунки бу ҳолда у саҳиҳ хабар дейилмайди. Шунинг учун «зобит шахс» деган сўзни ҳам доим хато қиладиган, ғафлатдаги зеҳни паст кишининг ривоятидан сақланиш учун айтилган. Зеро, саҳиҳ ҳадисда ушбу шартлардан бири бўлмаса, у саҳиҳликдан чиқади, деб ҳисобланади.

 

2. Ҳасан: Ҳасан ҳадис бу, манбаси маълум бўлиб, уни айтган кишилар машҳурдир. Ҳадисларни кўпи ҳасан бўлиб, жуда кўп олим ва фақиҳлар томонидан қабул қилинган хабардир, яъни унинг санадида ёлғон гапиради дейилган шахс йўқ ва шозз ҳадис бўлмаган хабардир. У ҳам икки хил.

 

Биринчи хил ҳасан ҳадис санадидаги кишилар яроқлилиги аниқланмаган махфий кимса бўлмаса-да, лекин кўп хато қилади ва ёлғон гапиради, деб ҳисобланмайди. Ҳадиснинг матни бошқа жиҳатидан ривоят қилинган бўлади ва натижада у шозз ёки инкор этиладиган хабар бўлиб қолиш эҳтимолидан чиқади. Иккинчи хил ҳасан ҳадис эса ривоят қилувчиси ростгўй ва ишончли деб шуҳрат топгану, лекин ёдда сақлашда ва пухталикда саҳиҳ ҳадис кишилари даражасига етмаганлигидир. Бундай ровий ёлғиз ўзи ривоят қилган ҳадисни мункар, матни шозз ва иллатли деб саналмайди. Демак, ҳасан ҳадис одил, забти, яъни сақлаб қолиш қобилияти камроқ, иллатсиз ва шозз бўлмаган санади бир-бирига боғланган ҳолда ривоят қилинган ҳадисдир. Саҳиҳ ҳадис ҳужжат қилинганидек, ҳасан ҳадис ҳам ҳужжат бўлади.

 

3. Заиф: Саҳиҳ ва ҳасан ҳадислардаги сифатлар йўқ ҳадис. Заиф ҳадис мутлақо ҳужжат қилинмайди. «Заиф ҳадис агар бир неча заиф йўллардан келган бўлса, ҳасан ёки саҳиҳ даражасига кўтарилади», деган гап нотўғри. Чунки ҳадис ривоят қилувчининг ёлғончи ёки фосиқлиги сабабли заифлашган экан, ундай ривоятчилар бир неча бўлса, заифлиги баттар кучаяди. Аммо заиф ҳадисдаги мавжуд маънони саҳиҳ ҳадис ўз ичига олса, заиф тарк этилиб, саҳиҳ ҳадис олинади. Демак, заиф ҳадис ҳеч қандай ҳолда далилликка ярамайди.

 

Қабул қилинадиган ва рад этиладиган ҳадис
Аҳли ҳадисларда ҳадис саҳиҳ, ҳасан ва заифга бўлинишида шу нарса аниқланадики, саҳиҳ ҳадис билан ҳасан ҳадис ҳужжат қилинади. Аммо заиф ҳадис ҳужжат бўлолмайди. Ҳадис маъқулланган ёки рад этилган бўлиши санадга, ривоят қилувчига ва матнга ёндашишга боғлиқ. Агар санаддан битта ривоятчи тушиб қолса, бунинг оқибатида тушиб қолган ровийни одил санаш имконсиз ва ривоят қилувчи қораланмаса ҳамда матн ноаниқ бўлмаса, матн Қуръон, мутавотир Суннат ёки қатъий ижмога хилоф келмаса, бундай ҳолатда саҳиҳ ёки ҳасанлигидан қатъий назар унга амал қилинади ва у шаръий далил бўлади. Аммо ҳадис ушбу сифатларга эга бўлмаса, у рад этилади ва далилга ярамайди. Рад этилган ҳадисларга шу сифатларга эга бўлган бир неча турлари киради. Улар:

 

1. Муаллақ: бу ҳадис ривоятчисининг бири ёки кўпроғи санаднинг бошидан кетма-кет аниқ тушиб қолгандир. Кўпроқ деган сўз санаднинг айрими ёхуд ҳаммаси тушиб қолган дейишдан кўра умумийроқдир. Бу ҳадис жумласига муҳаддис ёки мусанниф унинг ҳамма санадини туширган ҳадислар

 

224-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260